Татаристон Республикаси Россиянинг энг иқтисодий ривожланган субъектларидан бири ҳисобланиб, йилига 1,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилади. «Татаристон–2030» стратегиясида бу кўрсаткични 2030 йилга қадар 5,7 миллиард долларга олиб чиқиш ва инвестицион лойиҳалар учун қўшимча 8,6 триллион рубль (100 миллиард доллар) дан кўп маблағ сарфланиши режалаштирилган. Республика инвестицион фаоллик бўйича Россиянинг етакчи учталигига киради.

Шу билан бирга, Т. Минуллина ва И. Абдураҳмонов Ўзбекистонда инновацион экотизимни ташкил этиш, ушбу йўналишда юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр алмашишди. Жумладан, Россия Федерациясида инновацион ҳудудлар ташкил этиш ва ушбу ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республиканинг айрим туманларини инновацион ҳудудга айлантириш ташаббусини юқори баҳолади, деб хабар беради  Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.