Мазкур онлайн танловда иштирок этиш учун 23 январь соат 23:59 ҳолатига кўра 1400 нафар иштирокчи томонидан 2000 дан ортиқ ижод намуналари “tatildagiyulduzlarmv_bot” га юборилган бўлиб, мазкур танловда  “Энг яхши чолғу ижрочиси”, “Энг яхши хонанда”(анъанавий, академик, эстрада ва бахшичилик), “Энг яхши рақс ижрочиси” каби йўналишларда тақдим этилган сара ижод намуналари Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартларига кўра  баҳоланди.

Унга кўра: 1 ўрин “Энг яхши хонанда” йўналиши бўйича Шахрисабз шаҳридаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада хонандалиги бўлимининг 3 синф ўқувчиси Ғофуров Яшнарбек Нодир ўғли

2 ўрин “Энг яхши чолғу ижрочиси” йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қонликӯл тумани 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик санъати бўлимининг 5-синф ўқувчиси Елимбетов Даӯытбек Жумабаевич

3 ўрин “Энг яхши рақс ижрочиси” йўналиши бўйича Тошкент вилояти Янгийўл тумани 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг Хореография бўлими 4-синф ўқувчиси Анисимова Согдиана Юрьевна ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз танлов ғолиблари жорий йилнинг 21-феврал куни соат 15:00да Маданият вазирлигида

танлов шартларида белгиланган:

1 ўрин ноутбук

2 ўрин планшет

3 ўрин китоблар тўплами билан тақдирланади, деб маълум қилмоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.