Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети докторанти Алишер Бердиев табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини қўлга киритди.

Мазкур ютуқ юртимизда АКТ соҳасига ва ушбу йўналишда IT мутахассисларни тайёрлашга юксак эътибор қаратилаётганидан далолат беради. Шунингдек, ТАТУда таълим сифати юқорилигини яна бир бор намоён этади.