Фуқаро Б.Т. танишлари орқали фуқаро Ш.нинг укаси ва жиянига Қозоғистон Республикасидаги институтларнинг бирида 2020 йилнинг сентябрь ойидан ўқиётгани тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 4 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланди, дея хабар беради Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи М. фуқаро Б.Т.дан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.