Конференция халқаро Электроника ва электротехника муҳандислари институти (IEEE) билан ҳамкорликда ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида ўтказиляпти. Унда АҚШ, Канада, Саудия Арабистони, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Малайзия, Хитой Халқ Республикаси каби дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатларидан илғор олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг етакчи олимлари, тадқиқотчилари ва изланувчилари иштирок этяпти.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида илмий-тадқиқотларини амалга ошираётган олимлар ва изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш, келгуси тадқиқотлар йўналишларини белгилаш бўйича ўзаро фикр ҳисобланади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.