Унда “Тахиатош ИЭС” АЖ бош директори Фахриддин Халилаев ва Жанубий кореялик лойиҳа менежери Жин Жи Ли иштирок этди.
Таъкидлангандиек, ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.
Тренингда “Тахиатош ИЭС”да 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш” инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиш босқичлари, электр энергия ишлаб чиқариш жараёни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли ҳамда узлуксиз электр, иссиқлик энергияси етказиб бериш тизимида амалга оширилган ишлар бўйича журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Лутфулло СУВОНОВ,
"Янги Ўзбекистон" мухбири