Нуфузли мусобақада жаҳон миқёсидаги кучли рақиблар билан бир қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, якунда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлди.
Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда мусобақа мезбонлари Ирина Aнненкова ва Aлина Перфильева эгалладилар. Яна бир юртдошимиз Ёсмина Раҳимова эса 6-ўринга сазовор бўлди.