М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довони қисмидан ўтувчи йўлнинг 1138-1141 километрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўприлиш юзага келган.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик ишлар амалга оширилмоқда.