Куни кеча Халқ таълими вазирлиги Жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан мазкур клубнинг таълим жонкуярлари MFaktor телеклубида норасмий, очиқ учрашув ўтказди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати. 

Таълим жонкуярлари аввало, тизимдаги педагог-ходимларнинг малака ошириш тартиби, уларга яратилган имкониятлар ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон мактабларининг халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлиги билан яқиндан танишдилар. 

Хусусий сектор вакиллари тизимни ривожлантиришга ҳиссасини қўшишдаги кўмаги юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Таянч нуқтаси клуби аъзолари халқ таълими тизимини ривожлантиришда биргаликда фаолият олиб борадилар.