Бухоро шаҳридаги "Ishga marhamat" Моно марказида "Зўравонликка қарши кураш 16 кун" доирасида тадбир дастури ўтказилди.

Унда, Бухоро вилоят прокуратураси ходимларии,  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутахассислари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, оиладаги зўравонлик, гендер тенгилиги ва репродуктив саломатлик мавзуларида мулоҳазали, мушоҳадали қизғин фикрларини билдирдилар. Шу билан бирга, мамлакатимизда сўнгги  вақтларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги ва бу  масала давлатимиз  сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди.

Шундан сўнг сўзга вилоят прокуратураси ходими М.Асланов сўзга чиқиб, аёлларга нисбатан зўравонлик миқдори бўйича статистик маълумотлар ташвиш туғдирмаслиги мумкин эмаслиги ва аёлларга нисбатан зўравонлик – инсон ҳуқуқларининг энг кенг тарқалган бузилишларидан бири бўлиб бунга  барҳам бериш кераклигини, қайд этиб ўтди. 

Навбатдаги мавзу ,Халқ қабулхонасига зўравонлик борасида келиб тушган мурожаатлар  хусусида бўлди.

Мурожаатларнинг таснифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутахасси ёритди.

- Мазкур тадбирни ўтказишимиздан  кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларга нисбатан гендер зўравонлик ҳодисалари ва тазйиқлар юзага келганида бу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериш, зўравонларга нисбатан қонуний жазо чораларини кўриш ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқ-манфаатлари ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш, гендер нотенгликнинг турли хил кўринишларига қарши курашишда қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган хотин-қизларга беминнат ёрдам кўрсатиб келаётган марказлар фаолияти ҳақида маълумот беришдан иборатдир,  – дейди  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутахассиси Миржон Ташев.

Тадбир доирасида ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, мавзуга оид ўзлари чизган расмлари  билан  иштирок этдилар. Ўқувчиларнинг ижод намунлари юқори баҳоланиб уларнинг барчасига фахрий ёрлиқ ва эсдалик соғалари топширилди.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири