Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури доирасида талабалар медиасаводхонлигини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда. Жумладан, ТДТУ Олмалиқ филиали талабалари учун ўтилган дарсларда ОАВ турлари, ижтимоий тармоқлар турлари ва улардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Нима учун бугун медиасаводхон бўлиш керак, медиасаводхонликни қандай ривожлантириш мумкин, деган саволларга жавоб изланди.

Медиасаводхонлик худди ўқиш, ёзиш қобилияти каби жуда муҳим кўникмага айланиб бормоқда. Сабаби, бугун одамлар параллел равишда медиаоламда яшаяпти, турли ахборот манбаларидан фойдаланяпти. Албатта, ҳар ким бу маълумот қанчалик фойдали ёки зарарли эканини ўйлаб кўриши керак.

Куни кеча ўтказилган навбатдаги машғулотда “Медиасаводхонлик — давр тақозоси” мавзусида маъруза тингланди.