Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025 йил май ойини республика олий ва касбий таълим муассасаларида “Спортчи-юрт ҳимоячиси“ шиори остида “Спорт ойлиги“ деб эълон қилинган.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон фармони –“Соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш тўғрисида“ги фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида ҳам спорт ойлиги ўтказилмоқда. Спорт ойлиги давомида ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари, беллашувлар, спорт фестиваллари ва бошқа турли тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Мазкур мусобақаларда филиалда таҳсил олаётган кундузги, кечки, сиртқи таълим шакли талабалари қамраб олинмоқда. Мана бугун филиал талабалари ўртасида шахмат, шашка, бадминтон, волейбол мусобақалари ташкил этилди.

Барча мусобақаларда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган талабаларга филиалнинг “Турон“ спорт клуби томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Мазкур ойлик ёшларимизни жисмонан бақувват, маънан баркамол ва юртга садоқатли авлод сифатида камол топишига хизмат қилади.


Ҳамкорлик материали