Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда академия ректори Екатерина Ильгова, стратегик ривожланиш ва ташқи алоқалар бўйича проректор Александр Пермяков, халқаро алоқалар бўлими миграцияни қўллаб-қувватлаш ва ҳисобга олиш сектори мудири Андрей Левченко, ТДЮУ раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.
Учрашув аввалида ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов томонидан меҳмонларга университетдаги таълим жараёни, халқаро ҳамкорлик ва бу борада қилинган ва қилинаётган ишлар, келгусидаги режалар хусусида маълумот берилди.
Ўз навбатида академия ректори Е.Ильгова ҳам Саратов давлат юридик академияси ҳақида маълумот берар экан, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.
Тадбир давомида икки олий таълим муассасаси ўртасида қўшма таълим ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда биргаликда иштирок этиш, илмий мақолалар, ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Шунингдек, келгусида юридик техникумлар ўртасида ҳам алоқалар мустаҳкамланадиган бўлди.
Бундан ташкари, ТДЮУ ва академия раҳбарияти бир-бирларини икки таълим муассасасининг ташкил этилиши муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларига таклиф қилди.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими