Шу муносабат билан Zoom платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, Томск дaвлaт университети ректори Эдуард Галажинский ва университетларнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.
Маросимда университетлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган мазкур ҳужжат қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда иштирок этиш, илмий мақолалар, ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш борасида ҳамкорлик қилишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Меморандумга кўра, ТДЮУ ва Томск дaвлaт университети ўртасида иккала томондан 3 нафардан профессор-ўқитувчи ва 5 нафардан талабанинг академик алмашинуви йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳамкорликда ҳар йили халкаро илмий конференция ташкил этилади.
Маълумот учун, Томск давлат университети Россиянинг Осиё ҳудудидаги, шу жумладан, Волга қирғоқларидан шарқда жойлашган Томск шаҳрида жойлашган биринчи рус университети. Университет 1878 йил 16 майда тўртта факултетдан (тарих ва филология, физика-математика, ҳуқуқ ва тиббиёт) иборат ҳолда ташкил этилган.
Ҳозирги вақтда муассаса таркибида 15 та факультет ва 5 та институт мавжуд бўлиб, уларда 24000 нафарга яқин талаба 36 йўналишда таҳсил олади. Университет дунёнинг 22 мамлакатидаги университетлар билан 87 та ҳамкорлик дастурларини амалга оширади.
2020 йилда Томск давлат университети QS World University Rankingда 250-ўринни эгаллади.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими