Ташриф доирасида Тошкент давлат юридик университети ва UNIDROIT ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим давомида ТДЮУ проректори Исломбек Рустамбеков ва UNIDROIT Бош котиби Игнатио Тирад томонидан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокама доирасида тарафлар ТДЮУ ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун қўшма лойиҳалар, тадқиқотлар, турли тадбирлар, стажировкаларни ташкил этишга келишиб олди.

Маълумот учун, UNIDROIT хусусий ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳужжатларни тайёрлашни амалга оширувчи халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Унинг мақсади давлатлар ўртасидаги муносабатларда хусусий, хусусан, тижорат ҳуқуқларини модернизация қилиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, бир хил ҳуқуқий воситалар, тамойиллар ва нормаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Ушбу меморандум орқали UNIDROIT Тошкент давлат юридик университети аъзо бўлган саккизинчи халқаро ҳамкор ташкилотга айланди, деб хабар беради Тошкент давлат юридик университети матбуот хизмати.Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда хусусий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилиш билан бирга, стажировкаларни ташкил этиш, университетга халқаро экспертларни жалб қилиш имкониятини яратади.