Шу муносабат билан Zoom платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, Шарқий Хитой сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети президенти Йе Чин ва университетларнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.
Маросимда қайд этилганидек, икки олий таъим муассасаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, академик алмашув, икки томонлама даража дастурларини жорий этиш ва тадқиқотлар олиб бериш имкониятини берувчи мазкур битимлар мамлакатимизда юридик таълим ва фанни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Университетлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган меморандум орқали 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари бакалавр ва магистратура босқичида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Шарқий Хитой сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университетида таълим олиб, ҳар иккала давлатнинг дипломларини қўлга киритиши мумкин.
Университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари эса, академик алмашув дастурларида иштирок этиб, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, меморандумга мувофиқ 2021 йил март ойидан ТДЮУ ҳузурида Хитой тили ва ҳуқуқини ўрганиш маркази фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Мазкур марказда ТДЮУ талабалари Хитой ҳуқуқ тизимини мукаммал ўрганиб, Ўзбекистон ва Хитой қонунчилик тизимини бевосита таққослаш орқали юртимиздаги ҳуқуқий тизимни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшади.
Маълумот учун, Шарқий Хитой сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети 1952 йилда асос солинган бўлиб, у Шанхай шаҳрида жойлашган. Университетнинг фаолияти асосан юриспруденция йўналишига ихтисослашган.
Бугунги кунда университетнинг 2 ҳудудда, яъни Чаннин ва Сунцзян ҳудудларида кампуси мавжуд. Таълим муассасасида ҳуқуқнинг турли соҳаларида 22 та дастур бўйича талабалар таълим олиб келмоқда.
Шарқий Хитой сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университетида Сингапур миллий университети ва Гонконг шаҳар университети билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар жорий этилган. Шунингдек, университет ҳар йили АҚШ ва Австралиянинг бир гуруҳ талабаларини ўқишга қабул қилади.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими