Шу муносабат билан Zoom платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, институт бош директори Юлия Муллина ва муассасаларнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.
Маросимда қайд этилганидек, Тошкент давлат юридик университети талабаларига замонавий тижорат арбитражи сир-асрорларини ўргатишга қаратилган мазкур ҳамкорлик келажакда Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларда ватанимизни манфаатларини юқори савияда ҳимоя қила оладиган мутахассисларни тайёрлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Яна бир жиҳат. Россия замонавий арбитраж институти юриспруденция йўналишида кўплаб илмий конференциялар, семинар-тренинглар ва маҳорат дарсларни фаол ташкил этиш ва ўтказиши билан соҳа мутахассисларини эътиборини қозонган. Шунингдек, институт ёш мутахассис ва талабалар танловларининг асосий ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. Vismoot Moscow Pre-Moot, FIAMC Moscow Pre-Moot, FDI Saint Petersburg Pre-Moot ва бошқа аксарият мут кортлар айнан Россия замонавий арбитраж институти томонидан ташкил этилади. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда меморандумда институт томонидан ТДЮУ талабаларига халқаро мут корт ва танловларда қатнашиш самарадорлигини оширишда амалий кўмак бериш ҳамда ҳамкорликдаги қўшма конференциялар сонини ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, меморандумга кўра, ТДЮУда замонавий арбитраж йўналишини ривожлантириш мақсадида маҳсус ўқув курслари ташкил этилиб, машғулотларга Россия замонавий арбитраж институти мутахассисларини жалб этилади.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими