2021 йил давомида театрларга ташриф буюрувчилар сони 1 млн 952,5 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил давомида театрларда 9 476 та спектакль намойиш этилган. Улардан 2 703 таси кўчма спектакль ҳисобланади. Қуйида театрларда намойиш этилган спектакллар сонини йиллар кесимида кўришингиз мумкин:
2000 йилда 9 465 та;
2010 йилда 10 800 та;
2019 йилда 11 142 та;
2020 йилда 5 462 та;
2021 йилда 9 476 та.