Бу ҳақда Al Jazeera Эрон ҳукумат идораларидаги манбага таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Теҳрон “уранни Эрондан ташқарига ўтказишдан бош тортган ва МАГАТЭ назорати остида ўз ҳудудида бойитиш даражасини камайтиришга тайёрлигини билдирган”.
Аввалроқ АҚШ уранни бойитишни 20 йилга тўхтатишни талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди, аммо Теҳрон бу шартни рад этди, деб хабар берди report.az.
Худди шу манбага кўра, “Вашингтон Эроннинг юқори даражада бойитилган уранини Россияга ўтказиш ғоясидан воз кечди ва учинчи давлатни потенциал олувчи сифатида таклиф қилди”.