Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро Т.Абдуллаев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди. Айтишича, томорқасида етиштирган анор ҳосилини С.Қиличев исмли шахс 23 миллион 392 минг 800 сўмга сотиб олади. Хамир учидан патир деб маҳсулот учун олдиндан 4 миллион сўм беради ва пулнинг қолганини кейин беришини айтади. Аммо орадан анча вақт ўтса ҳамки, пулдан дарак бўлмайди. Т.Абдуллаев ўз ҳақини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилган бўлса-да, С.Қиличев турли баҳоналар айтиб, анорнинг пулини бермайди.
Федерация томонидан ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида қолган сотувчига берилиши керак бўлган пулнинг 17 миллиони сўми фуқарога олиб берилади. Қолган қисми ҳам тез орада қайтарилиши таъминланади, деб хабар беряпти федерация ахборот хизмати.