Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълум қилишича, жорий йилнинг 4 январь куни Юнусобод туманида жойлашган “Brend rows” номли савдо дўкони эркаклар учун 300 дона қишки пальтони текинга тарқатилишини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилган.

Кўплаб фуқароларнинг ушбу дўконга ташриф буюриши оқибатида тартибсизликлар юзага келган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари аралашуви билан жамоат тартиби сақланиб, вазият назоратга олинган, ҳеч ким жароҳатланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув натижасида, “Brend rows” номли савдо дўкони раҳбари 1999 йилда туғилган С.И.ган МЖтКнинг 200-1-моддасига (оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш) асосан, ушбу дўконнинг 9 нафар ишчиларига МЖтКнинг 194-моддасига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан С.И.га БҲМнинг 15 баравари (5,1 млн сўмдан) миқдорида, 9 нафар фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (1,7 млн сўмдан) миқдорида жарима жазоси тайинланди.