Ҳозиргина -66 кг вазндаги дзюдочимиз Сардор Нуриллаев ҳам мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди. У португалиялик Жоао Крисостомони таслим этишни уддалади. Жоао суст ҳаракат қилгани сабабли рефери беллашув давомида уни уч бор огоҳлантирди. Яъни, шидо баҳолари туфайли Нуриллаев кейинга босқичга чиқди.
Бу билан Нуриллаев ҳам, Тиловов ҳам камида 260 рейтинг очкосини нақд қилди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам камида бронза медали йўлидаги курашда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Сардорнинг чорак финалдаги рақиби беларуслик Дмитрий Минков бўлади.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати