Ўзбекистон дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, унда Ўзбекистон терма жамоасидан фақатгина Гулноза Матниязова (-70 кг) иштирок этади.

Мураббийлар штаби эркаклар ва аёллар терма жамоаларини 3-5 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган «Катта дубулға» турнирига тайёрламоқда. Шу боис, асосий эътибор юртимизда ўтадиган мусобақага қаратилган.

Исроил мезбонлик қиладиган турнирда 56 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ спортчи қатнашиши кутилмоқда. Ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган дзюдочи жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида эса 500 очкога эга бўлади.