1. Телефон ва дастурларга турли регистр ва белгилардан иборат паролни ўрнатинг (масалан: P2aR4oL&%^).
2. Жамоат жойларида очиқ тармоқларга уланганда (WiFi, bluetooth ва б.) паролларни қўлда терманг.
3. Икки поғонали идентификация тизимидан фойдаланинг.
4. Дастурий таъминотни фақат расмий манбалардан юкланг.
5. Телефон орқали расм олганингизда, ортиқча маълумотлар мавжудлигини инобатга олинг (локация, олинган вақт ва ҳ.к.).
6. Телефонингизни зарядлаш учун фақат уйдаги мослама ёки шахсий пауэрбанкдан фойдаланинг.
7. ‘Find My Device’ функцияни ёқиш ҳам фойдали.
8. Интернетдан браузерлар орқали фойдаланганингизда Safe режимидан фойдаланинг.
9. Телефонингизда root ҳуқуқларни очишга рози бўлманг.
10. Телефон хотирасида мавжуд маълумотларни шифрлаш имкониятидан фойдаланинг.
Албатта бу рўйхатга мураккаб бўлган хавфсизлик чоралари киритилмаган.