Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 22 ёшли Ё.А. содир этганлиги аниқланган. Унга кўра, Ё.А., А.Ф. билан “телеграм мессенжерида танишиб, А.Ф. ўзининг қизи учун буюртма қилган кийимларни етказиб беришни ваъда қилган ва олдиндан пластик картасига 3.000.000 миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб ёзишмаларни ўчириб юборган ва уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.