Унда 2021 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайлов муносабати билан Ўзбекистон фуқароларининг электорал хулқ-атвори хусусиятлари ўрганилди ҳамда аҳолининг бўлажак сайловда иштирок этишга тайёрлиги даражаси ва сиёсий мойилликлари аниқланди.
Тадқиқотда мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи фуқаролар, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси, эркаклар ва аёллар, турли миллат ва ижтимоий қатламлар вакиллари, иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторида банд бўлганлар, ёшлар, ўрта ва катта ёшдагилар иштирок этди.
Телефон сўровлари натижаларининг мониторинги шуни кўрсатдики, олдинда турган Президент сайлови фуқароларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига интеграциялашуви даражасини оширишга хизмат қилади. “Сиз мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кузатиб борасизми” деган саволга аксарият фуқаролар ижобий жавоб бердилар, шулардан 47,9% респондентлар мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан доимий равишда, 40,2% сўралганлар эса вақти-вақти билан қизиқади.
Телефон сўрови 2021 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови йили ҳисобланишидан мамлакат аҳолисининг барқарор юқори хабардорлик даражасини аниқлади. Тадқиқотни ўтказиш вақтида 91,8% ўзбекистонликлар жорий 2021 йилда Президент сайловлари бўлиб ўтишидан хабардор эди. Мониторинг давлатимиз ҳаётида жуда муҳим бўлган ушбу ижтимоий-сиёсий воқеа ҳақида электоратнинг хабардорлик даражаси сайлов куни яқинлашгани сайин мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи фуқароларнинг ҳамма тоифалари, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта ёш вакиллари ўртасида тобора ортиб бораётганлигини аниқлади.
Телефон сўрови давомида аниқланишича, 71,2% респондентлар учун сайловолди кампаниясининг бориши ва бўлажак сайловда овоз беришга тайёргарлик ҳақидаги ахборотнинг энг оммабоп манбаси Ўзбекистон давлат телевидениеси ҳисобланади. Фуқаролар сайловолди кампанияси ҳақидаги маълумотларни асосан теледастурлар орқали олишларини таъкидладилар. Олинган маълумотларга кўра, ушбу рейтингда Интернет иккинчи ўринда туради, 46,5% сўров иштирокчилари мамлакат Президентлигига бўлажак сайлов янгиликлари билан Интернет орқали танишадилар. 32,8% респондентлар учун сайловолди кампаниясининг бориши ҳақидаги асосий ахборот манбаси мамлакат нодавлат телевидениеси каналлари ҳисобланади.
Телефон сўрови натижалари таҳлили шундан далолат берадики, жамоатчилик фикрида сайловолди жараёнининг бевосита иштирокчилари ўртасидаги очиқ телемунозаралар Президентликка номзодларнинг сиёсий дастурлари ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли ҳисобланади. Ушбу фикрга телефон сўровининг 46,5% иштирокчилари қўшилишди. 21,7% респондентлар Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокидаги ток-шоуларга қизиқиш билдирмоқдалар. Сўров иштирокчилари уларга мустақил экспертлар, олимлар, таҳлилчиларнинг бўлажак сиёсий воқеа ҳамда Президентликка номзодлар ва уларнинг сиёсий устуворликлари ҳақидаги фикрлари, шунингдек, номзодларнинг сайловчилар билан бевосита учрашувлари қизиқарли эканлигини таъкидладилар.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жамоатчилик фикрида мамлакат Президентлигига бўлажак сайловнинг муҳимлигини ва фуқароларнинг овоз беришда шахсан иштирок этиши зарурлигини англаб етиш устуворлик қилмоқда. Кўпчилик ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси орқали берилган овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш ва давлатни бошқариш жараёнида иштирок этиш, шунингдек, ҳокимиятга бевосита таъсир кўрсатиш имкониятининг амалга оширилишини ўзлари учун муҳим, деб ҳисоблайдилар. Сўров иштирокчилари учун навбатдаги президентлик муддати давомида мамлакатни бошқаришни кимга ишониб топширишни хоҳлашларини шахсан ҳал қилиш устувор ҳисобланади. 87,4% респондентлар шундай ҳисоблайдилар. Телефон сўровлари мониторинги шуни кўрсатдики, ушбу кўрсаткич тадқиқотларнинг барча даврларида барқарор юқорилигича қолмоқда.
Телефон сўрови натижаларининг кўрсатишича, мамлакат фуқаролари сиёсий партиялар бўлажак президентлик сайловларига ўз номзодлари тимсолида илгари сураётган сиёсий дастурлар, мақсад ва вазифалар ҳақида тасаввурга эгалар. Айни вақтда, сўров иштирокчилари тадқиқот давомида номзодларнинг сайловолди дастурлари билан тўлиқ танишишга ҳали улгурмаганликлари, уларнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида фақат умумий тасаввурга эга эканлигини таъкидладилар.
Телефон сўрови аҳолининг юқори электорал фаоллигини аниқлади, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган кўпчилик ўзбекистонликлар, ўзларининг шахсан таъкидлашларича, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак сайловда албатта иштирок этадилар. Ўзбекистонликлар учун овоз бериш мамлакат, жамият, ҳар бир фуқаро ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади, улар мазкур воқеани мамлакатда демократик, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини модернизациялаш ва либераллаштириш, Ўзбекистон халқларининг фаровонлигини ошириш жараёнлари билан боғлайдилар.