18 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд давомида “Бинокор-Малик” темирйўл бекатлари оралиғи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли  (Махсус механизациялаштирилган йўл станцияси)да ҳайдовчи бўлиб ишловчи Т.Қ. ўзининг бошқарувида бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “СПМС”га тегишли бўлган “МАЗ” юк автомашинаси ёқилғи бакидан 13 дона 20 литрли ҳажмдаги елим идишларга жами бўлиб 260 литр дизель ёқилғисини талон-торож қилиб, сотаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.