8 ноябрь соат 18:35да Хоразм вилояти ИИБ ТХТБга, «Урганч» локомотив депоси навбатчиси телефон орқали «Боғот-Хазорасп» темир йўлининг 357-км 3-тўсиқда темир йўлнинг ёнида номаълум шахс ётганлиги сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди шошилинч тўхтаганлиги тўғрисида хабар берди.

Воқеа жойига чиқилганда, темир йўлнинг ёнида Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Пичоқчи қишлоғида яшовчи, 39 ёшли шахс маст ҳолда ухлаб қолганлиги аниқланди. Поезд соат 18:29да тўхтаб, соат 18:45да ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.