Саккиз мамлакат терма жамоалари иштирок этадиган "Billie Jean King Cup" "Asia/Oceania Group II" босқичи доирасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олди. 

Терма жамоамизнинг гуруҳ баҳсларидаги илк рақиби Гуам термаси бўлади. Қизларимиз эртага ушбу мамлакат вакилаларига қарши кортга чиқади. 

"А" гуруҳи:  Ўзбекистон, Шри-Ланка, Гуам, Бруней.

"Б" гуруҳи: Покистон, Туркманистон, Мўғулистон, Тожикистон.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги турга йўл олади.

Мазкур мусобақада Петр Лебед мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Оқгул Омонмуродова, Алия Мусобекова, Насиба Эсполова, Насибабону Қаҳрамонова, Оминахон Валихонова юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, "Billie Jean King Cup" халқаро мусобақа бўлиб, унда энг кўп АҚШ терма жамоаси ғалаба қозонган – 18 марта. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Россия терма жамоаси эса турнирда 5 бор зафар қучган.