Турнирда тажрибали теннисчимиз Денис Истомин ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти. Бироз аввал Истомин турнирнинг 1/16 босқичи доирасида австралиялик Дэйн Суинига қарши кортга чиқди. 1 соату 15 дақиқа давом этган учрашувда ҳамюртимиз мусобақада 7-рақам остида сараланган рақибини 6/2, 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди.
Таққослаш учун, айни вақтда Истомин АТР рейтингида 435, Суини эса 326-ўринни эгаллаб турибди.
Энди Истомин кейинги босқичда АТР рейтингида 367-ўринни эгаллаб турган автралиялик Омар Ясикага қарши баҳс олиб боради. Учрашув эртага бўлиб ўтади.