Ўйиннинг 8-дақиқасида Жалолиддин Машарипов ҳисобни очиб, вакилларимизни олдинга олиб чиққан бўлса, 23-дақиқага келиб Азизбек Турғунбоев фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа терма жамоамиз Таиланд терма жамоасини қийинчиликсиз мағлубиятга учратиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалроқ Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Шри-Ланка ҳамда Малдив ороллари терма жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек футболчиларимиз Таиландга қарши ўйин олдидан Осиё кубогига йўлланма олишган эди.