Марказий ҳарбий округ ва Ўзбекистон қуролли кучлари махсус гуруҳ ҳарбий хизматчилари ҳамкорликда ўтказилган тактик-махсус ўқув машғулотида «жангарилар» томонидан шартли қўлга олинган аҳоли яшаш пунктини озод этди, ҳамда жангарилар гуруҳи раҳбарини асрга олди.
Шарт бўйича, ноқонуний жангарилар гуруҳи давлат чегарасини кесиб ўтган ва аҳоли яшаш пунктини босиб олган. Разведка маълумотлари олингандан сўнг МИ-8 русумли ҳарбий транспорт вертолётидан блоклаш гуруҳи туширилади. Улар жанговар позицияни эгаллаб, қўриқчиларни ўққа тутиб, йўқ қилди.
Жангариларни йўқ қилиш, бошқарув тизимини издан чиқариш, шунингдек, улар орасида саросималикни келтириб чиқариш мақсадида миномётчилар аҳоли яшайдиган пунктни аниқ нишонга олган ҳолда ўққа тутди. Кейин эса 4та «Тайфун» зирҳланган транспорт воситасида етиб келган қўшма махсус гуруҳ жангчилари бинони у ерда бекинган жангарилардан тозалади ва уларнинг раҳбарини қўлга олди. Операция ниҳоясига етгач, сапёрлар аҳоли яшаш пунктини текшириб, у ерни минадан тозалади.
Ўқув –машғулотининг асосий босқичига икки мамлакатнинг 200 нафар ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳаси мутахассислари, шунингдек 20 та ҳарбий ва махсус техника воситалари жалб этилган.
Ўқув-машғулоти ўтказилишидан кўзда тутилган асосий мақсадлардан бири — бу икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, шунингдек, ноқонуний жангари гуруҳларни йўқ қилиш, разведка техник воситаларини жорий этган ҳолда разведка-жанг ва пистирма ҳаракатларини ташкил этиш билан боғлиқ махсус операциялар ўтказиш бўйича тажриба алмашишдан иборатдир, деб хабар беради Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.