Суҳбатда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар ўртасида спортни, айниқса, теннисни оммалаштиришга эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 15 та теннис корти мавжуд бўлиб, 100 дан ортиқ ўғил-қизлар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ушбу вилоят вакиласи бўлмиш Ситора Нормуродова айни пайтда Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан машғулот ўтказмоқда.
Учрашув давомида вилоятда ёшларнинг тажрибасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ушбу спорт турини янада ривожлантириш учун вилоятда янги теннис кортларини қуриш тўғрисида келишувга эришилди. Вилоят ҳокими мутасаддиларга Термиз шаҳрида халқаро стандартларга тўла мос келадиган замонавий теннис кортини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатма берди.

Ирода Тўлаганова Сурхондарё воҳасига ташрифи унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади ва вилоят ёшларининг билим олиши, замонавий касбларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши ва муваффақиятларга эришиши учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади.