Жумладан, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 7 та газ тўлдириш иншооти бўлган бўлса эндиликда улар сони яна биттага кўпайди. Уларнинг ойлик газ тўлдириш қуввати 7 минг 800 тоннани, газ сақлаш қуввати эса 1 минг 200 тоннани ташкил этади. Бугундан ўз фаолиятини бошлаган  мазкур станция мазкур туман ва Термиз шаҳар ҳамда Ангор туманининг 25 минг  436 та   истеъмолчисига хизмат кўрсатади. 

Айтиш керакки, ушбу станцияда 12 нафар мутахассис ўз иш фаолятини бошлади. Станцияда бир кунда 30-35 тонна, бир ойда эса 500-600 тонна суюлтирилган газ тўлдиришга мослаштирилган. Бу газ баллон ҳисобида 15 мингтани ташкил этади.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан янги ташкил этилган газ тўлдириш станцияси аҳолига қулайлик яратди. Мазкур газ тўлдириш иншоотига Шўртан ва Муборак газ корхонасидан темир йўл орқали газ етказиб берилади. Ўз навбатида, бу ерда уни қабул қилиб олиш, жойлаштириш, сақлаш учун етарли шароит ҳам яратилган.

Маълумотларга кўра,  Термиз шаҳрида 4925 та, Термиз туманида 13 минг 100 та, Ангор туманида 7411 та газ истеъмолчиси бор. 2022-2023 йиллар куз ва қиш мавсумида вилоятдаги газ истеъмолчиларига 38 минг 348 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган бўлса, 2022 йил ҳолатига кўра 75 минг 155 тонна, жорий йилнинг январь ойида 6 минг 172 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.

Шунингдек, газ тўлдириш станциясидаги ҳар бир жараён жумладан, газ сақлаш, унинг хавфсизлик чоралари, газ баллон тўлдириш ва баллонлардаги қолдиқларни бўшатиш технологияларини доимий кузатиб турадиган 9 та видео камералар назорат қилиб боради.