Тадбирда вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари, йирик тадбиркор ва экспортёрлар, шунингдек Афғонистон ишбилармон доиралари вакиллари, хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этишди, дея хабар беради Давлат Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев.
Маросимда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев иштирок этиб, марказ ҳудудида божхона тартиботлари ва имтиёзларининг қўлланилиши юзасидан сўз юритди.
“Интермекс” деб номланган марказ ҳудуди божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган ҳисоблади ва бу ерга товарлар божхона тўловлари тўланмасдан ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан олиб кирилади.
Транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жараёнлари кириш ва чиқиш вақтини автоматлаштирилган навбатларни бошқариш электрон тизими орқали амалга оширилади.
Марказда “Ягона дарча” ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, мобиль алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади.
Бу ерда товарлар "эркин божхона зонаси" режимига расмийлаштирилади ҳамда истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади.
Марказ ҳудудидан чет эл товарларини олиб чиқиш “реэкспорт” божхона режимида, Ўзбекистон товарларини олиб чиқиш эса “экспорт” божхона режимида амалга оширилади.
Бу ерда тадбиркорлар томонидан Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлардан ташқари Хитой, Туркия, БАА каби давлатлардан товарлар олиб келиши ва эркин божхона зонаси божхона режимига расмийлаштирилиб, Афғонистон ва хорижий давлатлар фуқароларига улгуржи ва чакана тартибда сотилиши назарда тутилган.
Мазкур янгиликлар тадбир иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди ва божхона масъуллари билан савол-жавоблар қизғин кечди.