Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бошлиғи С.Э. ва омбор мудири М.Х.лар расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиш йўли билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун ажратилган 85,2 тонна кўмир маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.