Бундан ташқари, “Термиз концелярия моллари” МЧЖ томонидан йилига 15 минг дона телевизор, “Инденим текстиль” МЧЖ тайёр тўқимачилик, умуман эса,  экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жами 120 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида йилига 2,3 трилион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 250 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади, 25 мингта янги иш ўрни яратилади.