Анжуманда Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна, «Венето» савдо уйининг асосчиси ва раҳбари Сергей Суркан, Сурхондарё вилояти маҳаллий ҳокимияти вакиллари иштирок этдилар.

6 ой давомида тайёрланган ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш имконини беради. Хусусан, ипак, текстиль маҳсулотлари ва қуритилган меваларнинг Италияга экспорти ҳамда мамлакатимизга Италия инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Келажакда шу каби савдо уйларини Қарши ҳамда Тошкент шаҳарларида ҳам очиш режалаштирилган.

Тадбирда Италия Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидланди. Шунингдек Италия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги ҳал қилувчи ҳамкор сифатида тан олиши эслатилди. Ва Ўзбекистон ҳудудларининг фаол ривожланиши эътироф этилди.

Анжуман давомида Термиз шаҳар ҳокимяти вакиллари томонидан «Венето» савдо уйининг расман қайд этилганлиги эълон қилинди. Ва бу ҳақда иштирокчиларга тегишли ҳужжат тақдим этилди.

Тадбирда шунингдек, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, зирҳли, экранлаштирилган, ёнғинга бардош берувчи, кабеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, самолёт ва телетиббиётга хизмат кўрсатиш каби қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари «Венето» савдо уйини тузиш концепциясига киритилган ғоялар Ўзбекистоннинг манфаатдор идоралари ва маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида муваффақиятли амалга ошишига ишонч билдирдилар.