Наврўз байрами сайиллари доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 18 март куни Термиз туманининг “Отчопар” мавзесида катта кураш мусобақаси ўтказилади.

Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, қўшни республикалардан ташриф буюрадиган номдор полвонлар турли вазн тоифалари бўйича ўзаро куч синашади.

Бу орият баҳси, мардлар курашида 12 бош туя, 12 бош от, 12 бош ҳўкиз ва қимматбаҳо совринлар, пул мукофотлари ҳамда бош совринга “Gentra” автомобили қўйилади. 

Таниқли полвонларнинг шиддатли беллашувлари, сон-саноқсиз томошабинларнинг қий-чувига тўладиган майдон завқини туйиш, жўшқинликни ҳис қилиш учун барчангизни 18 март куни, соат 09:00 дан бошланадиган кураш мусобақаларига марҳамат!