Лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд сўмни ташкил этиб, тўлиқ ташаббускор маблағи ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган. Яна бир аҳамиятли жиҳати — лойиҳа орқали 20 та доимий ҳамда 250 та мавсумий иш ўрни яратилади.

Мутахассиснинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида йиллик 1,8 минг тонна ўрик, 1,3 минг тонна шафтоли ва 0,8 минг тонна узум етиштириш режалаштирилган. Маҳсулотнинг йиллик экспорт ҳажми иккинчи йилдан бошлаб 7,7 млн АҚШ доллари, олтинчи йилдан бошлаб эса 18 млн АҚШ долларига етказилади.