Учрашувда Термиз шаҳрида ўрта тиббиёт ходимлари учун ўқув курслари ва симуляцион марказини ташкил этиш, унда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар, хусусан, Афғонистон фуқароларининг тиббий таълим олиши ва малакаси оширишини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Доктор Михаель Нихциаль бошчилигидаги германиялик экспертлар вилоятимиздаги ташрифи чоғида ўрта тиббиёт ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш эҳтиёжлари, ўқув маркази ва талабалар турар жойи учун янги бинолар қуриш ёки қайта қуриш, Афғонистоннинг ўрта тиббиёт хоимлари ва талабаларини ўқитиш билан боғлиқ имкониятларни ўрганиб чиқади.