Марафонда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигида республика олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни оммалаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Қайд этилишича, спорт ҳафталиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.