Компания транспорт воситасининг бошқариш дастуридаги носозлик туфайли янги 10.3 версиясини қайтариб олишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Илон Маск  Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.

“Биз 10.3 версиясида баъзи муаммоларни кўрмоқдамиз, шунинг учун вақтинча 10.2 версияга қайтмоқдамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, автопилот 10.3 версиясининг бета-синови 14-октябрда бошланган. Компания маълумотига кўра, 99 баллдан 100 баллгача бўлган хавфсизлик рейтингини баҳолашда автопилот эгалари қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Синов иштирокчилари автопилотнинг баъзи фойдали функциялари, круиз назорати муаммолари, автомобил олди қисмига етадиган зарар ҳақида нотўғри огоҳлантириш ва вақти-вақти билан кузатилган бошқа носозлик ҳақида хабар беришган.