Жумладан, ўтган йиллари тест синовлари катта павильонларда 3 та сменада бўлган эди. Жорий йилда эса стадионларда 2 та сменада тест ўтказилади.

2 та фандан жами 60 та тест саволларига жавоб топиш учун абитуриентларга 2 соат вақт бериладиган бўлди.

Шунда 1-смена 08:00 да бошланса, 10:00 да тамом бўлади. 2-смена эса 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди. Соат 10 дан 17 гача стадионда ҳеч ким бўлмайди.

Абитуриентлар махсус дезинфекцион йўлакдан ўтади, уларга тиббий ниқоб берилади ҳамда антисептик воситалар ишлатилади. Шунингдек, стадионда бўлаётганлигини инобатга олиб, абитуриентларга оқ бош кийим (кепка) тарқатилади.