Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) делегацияси форумда фаол иштирок этди ва InfraVia, Toronto Stock Exchange, Trafigura, Beacon, Ximei Resources, Traxys каби халқаро миқёсдаги 50 га яқин йирик компаниялар билан музокаралар олиб бориб, истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Қолаверса, конференция давомида ЎзТМК вакиллари тоғ-кон саноати учун сунъий интеллектга ихтисослашган “Intellisense.io” етакчи компанияси билан меморандум имзолашга эришди. Бу сунъий интеллектни технологик металлар соҳаси ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш бўйича мамлакатимизда муҳим ўзгаришларни бошлаб беришдаги муҳим қадамлардан биридир. Ушбу келишув минерал ресурсларни қидириш ва қазиб олиш жараёнларини янада аниқроқ ва самарали қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун самарали мониторинг тизимларини жорий қилишга кўмак беради.

Шунингдек, комбинат вакиллари Марказий Осиё етакчилари учун “EIT RawMaterials” ҳудудлараро маркази томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ҳам иштирок этди. Унда тоғ-кон саноати, қайта тикланадиган энергия манбалари, инфратузилмани интеграциялаш ҳамда шу каби қатор масалалар кўриб чиқилди.