13 май куни ал-Хоразмий мактабида Women Techmakers Tashkent жамоаси томонидан технологияларга бағишланган фестиваль ташкил этилди.

Фестивалда дастурлаш бўйича мусобақалар, викториналар, робототехника кўргазмалари ва компьютер ўйинлари чемпионатлари каби кўплаб қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова иштирок этиб, IT соҳасида ёшлар учун мавжуд имкониятлар ва бу борада хотин-қизларнинг ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Google Al, тестларни автоматлаштириш, аэрокосмик муҳандислик ва стартаплар каби 10 дан зиёд маърузаларда 500 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди.

Бундан ташқари, Epam, Super Dispatch va Appliyed Labs компаниялар вакиллари томонидан турли хил интервьюлар ва маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.