Олимлар когнитив хулқ-атвор терапияси ҳамда тана, асабни тинчлантирувчи мунтазам машқларни таққослаб кўришди. Тадқиқотда “ваҳима касаллиги” деб ташхис қўйилган 102 нафар киши иштирок этди. Улар уч ой давомида ҳафтасига 3 марта жисмоний машқ билан шуғулланишди. Битта гуруҳга мускулларни бўшаштириш, иккинчи гуруҳга маълум бир масофага тез, аммо интервал билан, яъни тўхтаб-тўхтаб югуриш таклиф қилинди. Ва бундай усулдаги машқлар уч ой давом эттирилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, машқларни жадаллик билан бажариш усули самарали таъсир қилар экан. Синов машқларидан сўнг уларда ваҳимага тушиш белгилари кескин камайиб кетди. Бундай ижобий ўзгариш камида ярим йил сақланиб туради.
Муаллифлар сўзларига қараганда, жисмоний юкламанинг бундай шакли жуда фойдали. Жадал жисмоний машқ усуллари юракнинг тез уриши, хансираб қолиш, кўп терлаш билан намоён бўладиган ваҳимани бартараф этишнинг табиий табиий усулидир. Айни пайтда бу метод мижозлар учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ҳеч бир молиявий харажат талаб қилмайди. Мунтазам шуғулланиш имкониятини оширади ва барқарор натижа беради.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, тадқиқотчилар ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш депрессия ривожланиши хавфини оширишини ҳам маълум қилган эди, деб хабар берди lenta.ru.