Тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Таъкидланишича, 2022 йил 26 декабрь куни соат 02:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида 1963 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган "Tracker" русумли транспорт воситасига тўқнашди. Оқибатда "Ford" автомобили ағдарилди.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралди.