Ҳужжатга кўра, эндиликда мазкур хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
— Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиаллари замонавий бино ва иншоотлар билан таъминланади;
— Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиаллари ва “Call-марказ”лар жиҳозланади, инфратузилмаси яратилади;
— Марказий туман (шаҳар) шифохоналари қабулхоналари шошилинч хизмат кўрсатишга ва юқори технологик тиббий жиҳозлар ўрнатишга мослаштирилади;
— Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади;
— Тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.