Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасининг "Тез-тиббий ёрдам" бўлимида даволанаётган бемор Б.И. уяли телефонини қувватлагичга қўйиб, ташқарига чиққанида, бемор М.Н. атрофдагиларга ушбу уяли телефонни ўзиникидек кўрсатиб, қувватлагичдан олиб кетган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни 37 ёшли фуқаро М.Н. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Жиноят содир этган М.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, М.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.